Сирғалидаги автомобиль бозори Чинозга қачон кўчирилади?

Сирғалидаги автомобиль бозори Чинозга қачон кўчирилади?

Сирғалидаги автомобиль бозори Тошкент вилоятининг Чиноз туманига кўчирилиши режалаштирилган. Аммо Чиноздаги бозорга мўлжалланган майдон ҳали тайёр эмас.

Янги жой, ҳозирча, талабга жавоб бермаганлиги боис бозорни кўчириш қолдирилган. Чиноз туманида машина бозори учун мўлжалланган ҳудудни тартибга келтириш лозим. Бу эса ўз ўрнида вақт талаб этади. Айни дамда бозор қачон Чиноз туманига ўтказилиши маълум эмас, деб ёзмоқда uza.uz сайти.

Хабарларга кўра машина бозори бошқа жойга кўчирилиши ҳам мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"