Siva Sirio: ишлаб чиқаришни давом эттирардик, аммо..

Siva Sirio: ишлаб чиқаришни давом эттирардик, аммо..

Италияликлар хушчақчақ феъл-атвори ва илиқ иқлимига мос, шинамгина, аёлларбоп машиналар ҳам ишлаб чиқарган. Бири яхши сотилган бўлса, яна бири харидор кўнглига йўл тополмай қолиб кетган. Бугун 60-йилларнинг бир тажрибавий автомобили ҳақида ҳикоя қиламиз.

1966 йилда Турин автосалонида бойлар авлодидан бўлган Акилле Кандидо исмли тадбиркор пайдо бўлди. У ўз автобрендига асос солиш иштиёқида кичик спорт автомобили чизмаларини олиб юрганди. Бунга ўхшаш автомобилларнинг кўплиги Кандидони ташвишга солмади.

Автосалонда у кўплаб автомобилсозлар билан танишди ва ишга ёллади. Дизайнер, спортча двигателлар устаси, қолаверса, бўлғуси автомобилни сотиш учун Ford дилерлари билан ҳам келишиб олди.

Шундай қилиб, 1967 йилда Ford Taunus двигатели (145 от кучига эга) ўрнатилган илк Siva Sirio автомобили тақдим этилди. Автомобиль хуш қаршиланди. Аммо, не ажабки, Акилле Кандидонинг маблағи тугаган эди. Тадбиркор янги инвесторлар топа олмади ва 1969 йилда автомобиль бозорига кириш орзусидан воз кечиб қўя қолди.

Ҳа, наҳанглар ин қурган автомобиль бозорига кириш осон эмас.

Ҳаммаси бўлиб 3 дона Siva Sirio тайёрланган. Уларнинг бири бугунгача етиб келган. Дарвоқе, интернет тармоғида учрайдиган Siva Saluki автомобили италиялик автомобилсозга алоқадор эмас, уни Британия компанияси ишлаб чиқарган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"