Skoda тезкор ва қиммат кроссовер чиқармоқчи

Skoda тезкор ва қиммат кроссовер чиқармоқчи

Хабарларга кўра, чехларнинг Skoda компанияси 2018 йилнинг ўрталарида Kodiaq кроссоверининг янги қизғин версиясини кўрсатмоқчи.

Kodiaq RS “Шкода”нинг энг қиммат, аммо энг тезюрар русуми бўлиши кутиляпти. Бу росмана спортча модификация бўлади. Техник тавсифи, ҳозирча, сир тутиляпти, аммо шассиси, 20 дюймли ғилдираклари, тормози кучайтирилгани ва аэродинамикаси яхшилангани ҳақида билиб олдик.

Капоти остида кучайтирилган икки литрли турбомотори бўлади. Асосий версиясидан бақувватроқ дизелли версияси ҳам чиқарилиши керак. Албатта, Kodiaq RS йўл танламайдиганлар сирасига киради.

Ташқи қиёфаси оригинал кўринишда бўлади. Уни бампери, тутун чиқарувчи қувурчаси хромлангани ва бошқа аломатларидан ажратиб олиш қийин эмас. Салонида эса барча “Шкода”ларга хос бўлган спортча чуқур креслолар, карбонли ва алкантарли қоплама, уч кегайли рул ва албатта, RS ёрлиқчасини учратасиз.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"