Совет автомобили электрон кимошдида 51 минг долларга сотилди

Совет автомобили электрон кимошдида 51 минг долларга сотилди

Кимошдига 1953 йилда ишлаб чиқарилган нодир ЗИМ автомобили қўйилган. Машина 110 минг км йўл босган. 2014 йилда кам-кўсти тузатилган. Зулукдек қоп-қора, минса-мингудек автомобиль. Эгаси эса бемалол ҳайдаш мумкинлигини айтмоқда.

Айрим оригинал қисмлари алмаштирилган. Инжекторли мотор қўйилган, баъзи бутловчи қисмлари BMW X3никидир. Аудиотизими ҳам бошқа автомобилдан олинган.

ЗИМнинг бошланғич баҳоси 60 минг доллар деб эълон қилинди. Бироқ харидорлар бу миқдоргача кўтарилмади ва 51 мингда тўхталди. Ким сотиб олганлиги ошкор этилгани йўқ.

ЗИМ (1957 йилдан ГАЗ-12) узун базали олти ўринли автомобиль бўлиб, Горкий автомобиль заводида 1949 йилдан 1959 йилгача ишлаб чиқарилган. 3,5 литрли, 90 от кучига эга двигатель автомобилни ҳаракатга келтиради.

Агар сизда эски совет автомобили бўлса созлаб, кимошди савдосига қўйишингиз мумкин. Бу савдо сўнгги вақтда кенг тарқалиб, яхшигина даромад келтирмоқда.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"