Спорткарсоз Ferrari йўлтанламас тайёрлайди

Спорткарсоз Ferrari йўлтанламас тайёрлайди

Ferrari ҳам йўлтанламас ишлаб чиқаришга бел боғлагани ҳақида гап-сўзлар юрибди. Яқин беш йил ичида от тасвири туширилган маркадаги йўлтанламасни учратишимиз мумкин. Бу ҳақда Bloomberg ёзди.

Бу автомухлислар учун кутилмаган ваъда бўлди. Чунки илгари компания директори Сержио Маркионе SUV сегментига аралашиш режаси мутлақо йўқлигини билдирганди.

Агентликнинг ёзишича, шартли номи Ferrari Utility Vehicle бўлган тўрт ўринли машина ясалади. Автомобиль маркага хос бўлган спортча қиёфани ўзида сақлаб қолади.

Йўлтанламас Осиё бозорлари, хусусан, Хитой учун чиқарилади. Ferrari йилига 2 мингтача йўлтанламас ишлаб чиқармоқчи.

Бироқ, деб ёзади Bloomberg, янги йўлтанламас ишлаб чиқариш хусусида якуний қарор ҳали қабул қилинмади. Ferrari вакиллари янгиликни шарҳлагани йўқ.

Эслатиб ўтамиз: сўнгги йилларда спорткар ва люкс автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияларнинг кўпчилиги йўлтанламас тайёрлашга майл билдирмоқда. Масалан 2015 йилда Bentley Bentayga йўлтанламасини чиқарган бўлса, ўтган йили Maserati Levante кроссоверини чиқарди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"