Спортни танлаган кам бўлмайди ёхуд тоза экологик транспорт тарафдорлари тақдирланди

Спортни танлаган кам бўлмайди ёхуд тоза экологик транспорт тарафдорлари тақдирланди

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон экологик ҳаракати, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамкорлигида ўтказилган “Камолот-Тур” IX ёшлар веломарафоннинг Республика босқичи юқори савияда ўтди.

Финишга бирин-кетин спортчилар кириб келишмоқда. Қувонарлиси, Тошкент шаҳрининг биргина ўзидан мингдан ортиқ ёшлар мусобақага ихтиёрий тарзда иштирок этиш истагини билдиришган, деб Kun.uz ёзмоқда.

vlmr1

“Пахтакор” марказий ўйингоҳи олдида мутасадди ташкилотлар вакиллари, спортчилар, уларнинг яқинлари, “Камолот”чилар, иқтидорли ёшлар ҳамда ОАВ ходимлари йиғилишган. Ҳамма ҳаяжонда. Тезроқ ғолиблар билан танишиш ва табриклаш иштиёқида.

vlmr2

Марҳамат, ҳудудий босқичларда 31,6 минг нафардан ортиқ йигит-қизларни бирлаштирган марафоннинг Республика босқичи ғолиблари билан танишинг!

vlmr3

«Энг ёш иштирокчи қиз» номинацияси:
1. Мисюрина Маргарита – 12 ёш
2. Эгамбердиева Ясмина (картинг) -8 ёш
3. Симкова Кристина – (8 ёш)

vlmr4

«Энг ёш иштирокчи ўғил бола» номинацияси:
1. Ибрагимов Тигран- (9 ёш)
2. Римбоев Хондамир- (9 ёш)
3. Умаров Жавлон — (мотокросс)

«Энг иродали иштирокчи» номинацияси:
1. Евдакимов Даниил -(16 ёш)
2. Самадов Жасурбек- (Бухоро – картинг)
3. Силелко Злата -(картинг)

«Энг маҳоратли техник иштирокчи» номинацияси:
1. Исжанов Равшан – (14 ёш)
2. Шаркаев Максим – (12 ёш)
3. Бабаев Аброр – (14 ёш)

vlmr5

«Фахрий иштирокчи» номинацияси:
1. Клименков Виктор (78 ёш)
Марҳамат, мутлоқ ғолиблар билан танишинг:

vlmr6

III ўрин:
1. Рўзимов Фазлиддин( 9-14), Тошкент шаҳри
2. Турсунбоев Муҳаммадазиз(15-17), Андижон вилояти
3. Хурсанов Нодир(18-30 ёш), Жиззах вилояти

vlmr7

II ўрин:
1. Нуриддинов Акбар(9-14), Наманган вилояти
2. Бокиев Асомиддин(15-17), Қашқадарё вилояти
3. Голованов Денис(18-30), Бухоро вилояти

vlmr8

I ўрин:
1. Бахтиёров Умиджон(9-14), Хоразм вилояти
2. Есалиев Илҳом(15-17), Нукус шаҳри
3. Эгамбердиев Жавоҳир(18-30), Тошкент шаҳри

Марафоннинг биринчи ўрин ғолиблари дил изҳорлари билан танишдик:

vlmr9

Бахтиёров Умиджон: Веломарафоннинг туман ва вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичига етиб келдим. Бу босқичда ҳам ғолиблик насиб қилганидан хурсандман. Марафоннинг финишига яқин қолганида, албатта қийинчиликларга дуч келдим, сабаби иштирокчилар анча яхши тайёргарлик кўришган экан. Келажакда бунданда катта турнирларда ғолибликни қўлга киритиш ниятим бор. Бугунги веломарафонда кўплаб дўстлар орттирдим. “Камолот” ЙИҲга уюштирилаётган бундай тадбирлар учун миннатдорчилик билдираман.

Есалиев Илҳом: Велоспорт билан профессионал тарзда 9 ёшимдан буён шуғулланиб келаман. Ўз ёш тоифамда ғолиб бўлиб, менга билдирилган ишончни оқлай олганимдан бағоят хурсандман.
Эгамбердиев Жавоҳир: Бу веломарафонда уч йилдан бери қатнашиб келаман ва бу йил ҳам ғолиб бўлганимдан жуда хурсандман. Бу каби мусобақалар ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишнинг энг самарали усули деб ҳисоблайман.

— Шуни алоҳида айтишни истардимки, бугун атмосфера ифлосланишининг 40 фоизи автомобиллар ҳисобига тўғри келишини инобатга олсак, ушбу лойиҳанинг нафақат спортни тарғиб этишга, балки юртимизнинг экологик ҳолатини яхшилашга хизмат қилишини таъкидлашни истардим, — дейди лойиҳанинг “Фахрий велопойгачи” номинацияси ғолиби Клименков Виктор. — Келгусида ҳам спорт билан шуғулланишни тўхтатмайман ва бошқа ёши улуғ ҳамюртларимизга ҳам шу тилакни билдираман.

Нима бўлганда ҳам биз сиз учун хулоса чиқармаймиз. Ушбу веломарафон бу профессионал спортчилар беллашуви эмас. Балки мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини танлаган ёш ҳаваскор спортчиларнинг дўстона мусобақасидир. Келаси йил сиз ғолиблик шоҳсупасида бўлишингиз мумкин! Ўзингиз учун соғлом ҳаётни танланг. “Камолот” ҳар доим биз ёшлар билан!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.