Статистика: Тошкентнинг қайси туманларида энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди?

Статистика: Тошкентнинг қайси туманларида энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди?

Тошкент шаҳар ЙҲББдан хабар беришларича, йил бошидан буён (22 майга қадар) Тошкентда 472 йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Sof.uz шу ҳақда ёзмоқда.

Энг кўп ЙТҲ Юнусобод туманида содир бўлган — 75. Аянчли статистиканинг учлигига шунингдек Чилонзор — 64 ва Мирзо-Улуғбек тумани кирган — 54 та ЙТҲ.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан йўл-транспорт ҳодисалари сони 15 фоиз камайган, рақамларнинг кескин пасайишига фото ва видео кузатув компьютерлаштирилган тизимининг жорий этилиши сабаб бўлган.

4 ойда ЙТҲ оқибатида 480 киши турли даражада тан жароҳати олди, 55 нафар иштирокчи ҳалок бўлди. 2016 йилнинг ҳудди шу даври билан таққослаганда жабрланганлар сони 73 тага ёки 13,2% камайган, ҳалок бўлганлар 15 кишига ёки 21,4 фоиз камайган.

Тошкентдаги 69,1 фоиз ЙТҲлар пиёдаларнинг устига бостириб келиши билан боғлиқ.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.