Subaru биринчи электромобилини 2021 йилда ясайди

Subaru биринчи электромобилини 2021 йилда ясайди

Жаҳондаги барча катта-кичик автоконцернлар электромобиль ишлаб чиқаришга бирин-кетин бел боғлаган даврда ҳаракатни энг кеч бошлагани “Субару” бўлди. Auto Express нашрининг ёзишига қараганда, келаси ўн йилликда Subaru электромобиль ишлаб чиқаришга киришади.

Бироқ японлар изланишларга катта маблағ сарфлаётгани йўқ, электромобиль аввалдан мавжуд бўлган модул платформа устига қурилади. Қолаверса, уни алоҳида русум шаклида эмас, бирор эски русумнинг электрлаштирилган модификациясини ясаб қўя қолиш эҳтимоли катта. Янги электромобилнинг техник кўрсаткичлари ҳақида маълумот йўқ, чунки унинг яратилиши энг биринчи босқичда турибди.

Бироқ компания ҳар йили биттадан янги русум чиқаришини айтиб ваъдани катта қилмоқда. Тахминларга кўра, “субару”чилар энди гибридга, биринчи навбатда кроссоверларга зўр беради.

Бундан ташқари, Subaru 2019 йилдан ўз турбомоторларининг янги авлодини ишлаб чиқармоқчи.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"