Subaru электр кроссоверни ишлаб чиқмоқда

Subaru электр кроссоверни ишлаб чиқмоқда

Automotive News сайтидаги маълумотга кўра, Subaru ўзининг илк электрда ишлайдиган кроссоверини ишлаб чиқишни режалаштирган. Автомобил тўлиқ узатмали тизимга эга бўлади ва 2021 йилда намойиш этилади. Модел Америка бозори учун тайёрланмоқда, унинг бошқа мамлакатларда сотилиши ҳақида ҳали бирор маълумот мавжуд эмас.

Электрокар Forester ёки Outback базасида, Subaru Global Platform (SGP) платформасида яратилади. Келажакда у япон брендининг бир қатор янги моделларига асос бўлиб хизмат қилади. Ушбу платформада яратилган илк машина Subaru Impreza бўлган. Япон автоконцерни мазкур архитектурадаги моделларнинг савдоси 2020 йилга келиб 20% га ўсишига умид билдирмоқда.

Компаниянинг маълум қилишича, енгил марказ оғирлиги ва бақувват конструкцияга эга бўлган бундай платформа Subaru автомобилларига янада қулайлик бериб, шовқин ва тебранишларни сазиларли даражада камайтиради.

SGP бевосита корпусга ўрнатиладиган янги орқа стабилизаторига эга. Бу эса ҳозирги моделларга солиштирганда кузовнинг оғишини 50% га қисқартиради. Янги платформадаги моделлар бензин, дизел ёнилғиси ёки электрда ишлайдиган моторлар билан ишлаб чиқарилиши мумкин. Бундан ташқари, платформа гибрид моделларни яратишга ҳам имконият беради.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.