Subaru Impreza автомобилига пиёдалар учун хавфсизлик ёстиқчаси ўрнатилади

Subaru Impreza автомобилига пиёдалар учун хавфсизлик ёстиқчаси ўрнатилади

Концерн вакиллари ахборотига кўра Subaru Imprezaнинг барча янги авлод русумлари ёстиқчалар билан жиҳозланади. Автомобиль пиёда билан тўқнашганда хавфсизлик ёстиқчаси ишга тушади ва олд ойнага пиёдани боши билан урилишдан сақлайди.

Интернетда, ҳаттоки, ушбу хавфсизлик ёстиқча синалаётгани видеоси ҳам пайдо бўлди. Видеода манекен машинанинг олдига урилгани ва шу заҳоти ташқи хавфсизлик ёстиқчаси ишга тушиб, унинг бошини олд ойнага урилишдан асраб қолгани акс этади.

Тўғри, тўқнашувда машинанинг олд қисми озгина шикастланади, манекен танасининг қолган қисми эса батамом ҳимоясизлигича қолган. Бундай ҳодиса қаҳрамони қаттиқ шикастланиши шубҳасиз.

Субаручилар EyeSight янги технологиясидан фойдаланган. Бу тизим тўқнашувнинг олдини олади. Атрофни назоратда тутади. Унинг асосий хусусияти машинанинг маълум масофасидаги (фақат олдидаги эмас, барча тарафдан) одамларни “сезишидир”.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"