“Сузуки” Swiftнинг спортча версиясидан дарак берди

“Сузуки” Swiftнинг спортча версиясидан дарак берди

Норасмий хабарларга кўра автомобилга 1,4 литрли бензинли турбомотор ўрнатилган бўлиб, қуввати 140 от кучига тенг.

Эслатиб ўтамиз: компания Swiftнинг янги авлодини ўтган йилнинг охирида тақдим қилган. Автомобиль “ака”сидан сал каттароқ ва 10 ммга узун. Ғилдираклар базаси ҳам 20 ммга кенгайган. Япониялик харидорлар уч хил моторли (67, 102 от кучига эга ва гибрид) туридан бирини танлаб олади.

Янги Swift Sport Франкфуртдаги 67-халқаро автосалон тадбирида намойиш этилиши кутиляпти.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"