Suzukiнинг келажакдаги йўлтанламаслари рамали бўлиши мумкин

Suzukiнинг келажакдаги йўлтанламаслари рамали бўлиши мумкин

Suzukiнинг Токио автосалонидаги асосий янгилиги e-Survivor ихчам йўлтанламаси бўлади. Suzuki e-Survivor ўз синфидаги бошқа йўлтанламасларга мутлақо ўхшамаслиги билан яққол ажралиб туради.

e-Survivor концепти “Сузуки”нинг бўлғуси кроссоверлари қандай қиёфада бўлишидан бир даракдир. Нишона нусха рамада қурилган. 3,5 метрли машинани электрли мотор ҳаракатга келтиради.

Қизиғи шундаки, e-Survivor мутлақ ҳайдовчисиз автомобиль эмас, гарчи ҳайдовчига кўп сонли ассистентлар ёрдамлашиб турса-да. Автомобиль ва йўл ҳолатига доир барча параметрлар салоннинг эни бўйлаб чўзилган каттакон дисплейда акс этади.

Япон машинасининг “яланғоч” қиёфасини кўрганлар, авария юз берганда двигатель салон ичига тушиб қолиши мумкинлигига ҳазилнамо шама қилмоқда.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"