Светофорлар автоматик равишда бошқарилади

Светофорлар автоматик равишда бошқарилади

Тез орада Тошкент шаҳридаги чорраҳаларда светофорларни автоматик равишда бошқариш тизими ишга туширилади. Бу ҳақда Республика ИИВ ЙХХББ полковниги Х.Сайдалиев Халқаро пресс-клуб ташкил этган брифинг чоғида маълум қилди, деб ёзади Kun.uz нашри.

Шу пайтгача камералар қизил чироқ ва тезликни қайд этаётганди. Эндиликда светофорлар машиналар оқимига қараб, маълум бир йўналишда кўпроқ рухсат бера бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 15 мартидан пойтахтнинг 115 чорраҳасида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этувчи видеокамералар тизими ишга тушди.

Қайд этиш керакки, Тошкентда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд қилиш видеотизимининг ишга тушиши пойтахтнинг марказий қисмида тиқилинчлар юзага келишига сабаб бўлганди.

Ҳайдовчилар шаҳар ичида ўртача тезликни пасайтиришди, светофорнинг сариқ ва қизил чироқларида тўхтайдиган бўлишди, бу албатта ҳаракатланиш тезлигини сусайтирди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.