Таъмирталаб йўлларни одамларнинг ўзлари чим билан ямашга тушишди

Таъмирталаб йўлларни одамларнинг ўзлари чим билан ямашга тушишди

4 апрель куни ижтимоий тармоқларда Тошкент-Оҳангарон қатнов йўлини ямаётган одамнинг расми пайдо бўлди. У  йўлни асфальт ё шағал билан эмас, балки чим билан ямаётган эди, деб ёзади Qalampir.uz.

Маҳаллий ҳайдовчилар бу “таъмирлаш”ни фитоусул деб номлашди ва сурат ҳақида турли муҳокамалар бўлди. Уларнинг орасида ҳазил қилганлар ҳам учради. Бироқ ана шундай “майсазор” устидан юрганлар учун бу ҳолат кулгили эмас эди.

Маълум бўлишича, йўлнинг бундай “кўкаламзорлаштирилиши”га автойўл хизматларининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. “Ўзавтойўл” ДАК матбуот хизматининг хабар беришича, йўлнинг ушбу қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бир неча кун олдин ёмон об-ҳаво туфайли таъмирлаш ишлари тўхтатилган эди, шу кунларда ниҳоясига етказилади.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.