Таиландда автобус 12 кишини уриб кетди

Таиландда автобус 12 кишини уриб кетди

2 ноябрь куни Таиланднинг марказий қисмида жойлашган Патхумтхани провинциясида йўловчи ташувчи автобус ҳалокатга учраши оқибатида 12 киши жароҳатланди.

Маҳаллий полиция томонидан берилган маълумотларга кўра, катта тезликда йўловчиларсиз ҳаракатланаётган автобус бошқарувни йўқотиб қўйган. Натижада автобус йўл четида турган 18 та автомобилга зарар етказган. Шундан кейин автобус мотоцикл дўконига бостириб кириб, бу ердаги 43та транспорт воситасига зарар етказган.

Юз берган воқеа оқибатида жароҳат олган 12 кишидан 7 нафари шифохонага етказилди. Полиция автобуснинг тормоз тизими носоз бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.