Талабалар “Шкода”ни баггига айлантирди

Талабалар “Шкода”ни баггига айлантирди

Skoda машинасозлик касб-ҳунар билим юрти талабалари Citigo русуми базасида ғаройиб концепт ясади. Ихчам машина томидан ва эшикларидан ажралиб, электрли багги тусини олди. Бунга бир ярим минг соатча вақт кетди.

Бу иш билан 22 кишидан иборат жамоа шуғулланди. Element номини олган багги икки ўриндиқли салонга эга. Олд ўриндиқлари спортча услубда ясатилган. Машина ёрқин яшил ранги, қора ҳошиялари билан ажралиб туради, интерьери ҳам шу тусда. Ғилдирак аркаларида рангсиз пластикдан ҳимоя қопламаси бор.

“Элемент” ўзига хос аудиотизимга ҳам эгадир. Бироқ двигатели ҳақида маълумот жуда кам. 82 от кучига эга электрли мотор ўрнатилганини биламиз холос.

Ихтирочи талабалар таҳсил оладиган касб-ҳунар билим юрти “Шкода” техника академиясининг таркибига киради. Таҳсилни тугаллаганларга ўрта махсус касб-ҳунар маълумотига эквивалент бўлган мутахассис сертификати берилади. Академияда кўплаб курслар бўлиб, энг машҳури автомеханиклик ва автоэлектриклик курсларидир. Унда 900га яқин талаба ўқийди. “Шкода”нинг талаба ва стажёрлари турли прототиплар ясашда мунтазам қатнашиб туради.

Мавзу:

#багги

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"