Тараққиёт кўчасида автомобиллар ҳаракатланиши бошланди

Тараққиёт кўчасида автомобиллар ҳаракатланиши бошланди

Тошкент шаҳридаги Тараққиёт кўчасида автомобиллар ҳаракатланиши тикланди. Бу ҳақда «Газета.uz»га асосланиб Kun.Uz хабар берди.

Баҳорда Кичик ҳалқа йўлининг Тараққиёт кўчаси билан кесишувидаги йўл ўтказгичда реконструкция ишлари бошлангани муносабати билан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида транспорт ҳаракати тўхтатилганди.

Бунгача трамвай линияси жойлашган ҳудуд демонтаж қилинган ва трамвай линияси олиб ташланиб, йўл олти чизиққа эга бўлган.

Кўчаларда таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда — Мирзо Улуғбек шоҳкўчаси ҳали асфальт қилиб бўлинмаган, светофорлар ўчирилган, лекин автомобиллар йўлнинг икки томони бўйлаб ҳам ҳаракатланиши мумкин бўлмоқда.

Яқин вақтларда, сентябрь ойигача Тараққиёт кўчасининг давоми сифатида Оҳангарон шоссесига чиқадиган янги йўл ҳам очилади.

Қайд этилишича, таъмирланган кўчада пиёдалар учун ҳали айрим қулайликлар яратилмаган. Жумладан, йўлнинг икки томонида ҳам йўл ўтказгичлар остидан ўтадиган тротуарлар йўқ. Пиёдалар энди баланд зиналарга кўтарилишга мажбур бўлишмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.