Тараққиёт кўчасидаги йўл боғламаси августда ишга тушади

Тараққиёт кўчасидаги йўл боғламаси августда ишга тушади

Янгиланган Тараққиёт кўчаси ва йўл боғламаси август ойида очилади, деб хабар қилмоқда Daryo.Uz “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизматига асосланиб .

Узунлиги 2,9 км бўлган йўл икки томонга 6 қатордан иборат бўлиб у Мирзо Улуғбек кўчасини Оҳангарон кўчаси билан боғлайди.

Тараққиёт кўчасидаги йўл ўтказгич остидан ўтадиган пиёдалар йўлакларини таъмирлаш аллақачон тугатилган. Яқин кунлар орасида йўл ўтказгич таъмирдан чиқиб, унда автомобиль ҳаракати йўлга қўйилади.

Темир йўл ўтказгичи ҳам ишга тушишга тайёр. Олдинги уч темир йўл ўрнига бу ердан икки йўл ўтади – “Салар” бекати ва “Тошкент” вокзали томонига қараб.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.