Тарихда илк бор Қобулдан Тошкентга авиарейс амалга оширилди

Тарихда илк бор Қобулдан Тошкентга авиарейс амалга оширилди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Афғонистондан биринчи борт келиб қўнди. Рейс Афғонистоннинг Kam Air авиакомпанияси томонидан бажарилди. Шу тариқа икки давлат ўртасидаги авиапарвозларга асос солинди.

Таъкидлаш лозимки, агар илгарилари Афғонистонлик йўловчилар Тошкентга Истанбул ва Дубай орқали учиб, йўлга 17-32 соат вақт сарфлаган бўлсалар, эндиликда Қобулдан Тошкентга тўғридан-тўғри рейс орқали 1,5 соатда етиш мумкин.

"Бизнинг авиакомпаниямиз икки пойтахт ўртасида авиапарвозларни очган биринчи хусусий тижорат авиакомпанияси бўлганлигидан фахрланамиз. Таъкидлаб ўтмоқчиманки, Kam Air — Афғонистоннинг ривожланиб келаётган авиакомпанияси бўлиб, унда юқори малакали профессионаллар фаолият юритади. Биз ишончли ва техник жиҳатдан таъминланган авиакомпания бўлмиш "Ўзбекистон ҳаво йўллари" билан ҳамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз", — деб айтган ўз нутқи давомида компания асосчиси ва раҳбари Замари Камгар.

Қобул-Тошкент рейси бўйича мунтазам парвозлар 8 декабр санасидан йўлга қўйилади. Ушбу йўналишда самолётлар чоршанба ва якшанба кунлари парвозларни амалга оширадилар. Яқин вақтда ўзбек авиалиниялари ҳам бу маршрут бўйича рейсларни йўлга қўйишни режалаштирган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.