Tata ўта арзон ва кўркам автомобиль тайёрламоқда

Tata ўта арзон ва кўркам автомобиль тайёрламоқда

Дунёдаги энг арзон автомобилни ишлаб чиқариб донг таратган корхона Tata Nanoга шерик тайёрламоқчи.

Tata Motorsга қарашли C-Cube номини олган ихчам хэтчбек концепти тақдимоти Мумбайда ўтказилди, деб ёзади Indiatoday. Ялпи ишлаб чиқарилиши санаси ошкор этилгани йўқ.

C-Cube ҳинд компанияси ва Microsoft корпорациясининг ҳамкорлик шартномасини имзолаш маросимида намойиш этилди. Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, америкаликлар илғор рақамли тизимларни ҳиндларга етказиб бермоқчи.

Нашрда ёзилишича, янги машина “Тата Моторс”нинг брендларидан бири Tamo остида чиқиши мумкин. Аввалроқ компания Женевада спорткар намойиш этишга ваъда берган. Tata Motors янги “Тамо” брендини “инновациялар, янги технологиялар ва келажакнинг мобил ечимлари инкубатори” деб таърифламоқда.

Тасдиқланмаган хабарга кўра, кўркам кузов остида камтаргина Tata Nano яшириниб ётибди. Ҳинд журналистлари ҳавотортар (воздухозаборник) олд ғилдираклар олдида жойлашганига эътиборини қаратди, демак двигатель базанинг ичида жойлашган. “Нано” ҳам худди шу схемада қурилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"