Тайван компанияси тезкор скутер ясади

Тайван компанияси тезкор скутер ясади

Тайваннинг Gogoro компанияси Хитойда жуда оммалашган электрли транспортлар ишлаб чиқаради. Транспорт ясаш билан чекланиб қолмасдан зарядлаш станциялари тизими ҳам ишлаб чиққан. Станцияда мижозлар зарядлашни кутмасдан батареяларини тезгина алмаштириб олиши мумкин.

Компания бу гал Gogoro S скутерини тақдим этди. Скутер қуввати 7,2 кВт бўлиб, 3,7 сонияда 50 км/соат тезликка эришади.

Аввалги русуми моторининг қуввати 6,4 кВт бўлиб, эллик тезликка 4,2 сонияда чиқарди. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида скутернинг энг юқори тезлиги 95 км/соатда чекланганини айтиб ўтиш жоиз.

Бундан ташқари тезкор скутеримизнинг осмаси янгиланган, уни ростласа бўлади. 12 дюймли ғилдираклар қўйилган. “Гогоро”нинг бошқа русумлари сингари унинг ҳам аккумуляторини зарядлаш станциясида дарҳол чиқариб алмаштириш мумкин.

Қулай ва ихчам скутер, афсуски, фақат Хитойда сотилади. Баҳоси 3890 доллар.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#скутер

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"