Темир йўл транспорти коммуникациялари ва инфратузилмани ривожлантириш учун 8 млрд доллардан ортиқ маблағ йўналтирилган

Темир йўл транспорти коммуникациялари ва инфратузилмани ривожлантириш учун 8 млрд доллардан ортиқ маблағ йўналтирилган

Темир йўл транспорти коммуникациялари ва инфратузилмани ривожлантириш учун 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ йўналтирилди, шундан 2,6 миллиард доллари хорижий инвестициялардир. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти жамоасига табригида айтилади, деб ёзмоқда kun.uz.

Таъкидланишича, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ташкил этилган кундан буён юк ташиш ҳажми 2,1 марта, йўловчи ташиш ҳажми 2 баробар кўпайган, темир йўллар орқали 1,5 миллиард тонна юк ташилиб, 370 миллион нафар йўловчи ўз манзилига етказилган.

Ҳозирги вақтда мамлакат бўйича юкларнинг 60 фоиздан зиёди, йўловчиларнинг эса 75 фоиздан ортиғи темир йўл транспорти орқали манзилларига етказилмоқда. 

Темирйўлчилар томонидан мустақиллик йилларида 1500 километрдан ортиқ янги темир йўллар барпо этилган, 1800 километрлик темир йўл линиялари электрлаштирилган.

Таъкидланишича, бугунги кунда мамлакатда жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган 16та янги темир йўл вокзали қурилди, 10та вокзал қайта қурилди ва деярли барча станциялар халқаро сифат стандартлари талаблари даражасидаги юқори технологиялар билан жиҳозланди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.