Термизга кўпроқ учамиз

Термизга кўпроқ учамиз

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси 29 майдан бошлаб Термиз йўналиши бўйича қатновлар сонини оширади.

Тошкент-Термиз-Тошкент йўналиши самолётларининг қатнови бир ҳафтада 3тадан 4тага оширилди. “Тўртинчи рейс”дагилар сешанба куни замонавий Боинг-757 самолётида учишади.

Сешанба куни самолёт соат 10:35да Тошкентдан учиб 11:50да Термизга қўнади. Чоршанба куни соат 00:05да Термиздан учиб 01:20да Тошкентга қўнади.

Бундан ташқари Термиздан Москвага авиарейслар сони ҳам кўпайтирилмоқда.

Аввалроқ авиакомпаниямиз Тошкентдан Челябинскка тўғридан тўғри авиарейс жорий этишни мўлжаллаётган эди. Пайшанба куни шу масалани Тошкент ҳокими ва Челябинск губернатори муҳокама қилди. Бу борада махсус гуруҳ ташкил этиладиган бўлди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"