Tesla 2,7 минг дона Model X кроссоверини қайтариб олмоқда

Tesla 2,7 минг дона Model X кроссоверини қайтариб олмоқда

Tesla Motors қимматбаҳо электромобиллар ишлаб чиқарувчиси учинчи қатор ўриндиқларидаги носозлик сабабли катта партиядаги Model X кроссоверларини қайтариб олади. Бу 2015 йил сентябрида ишлаб чиқарилган моделлар учун илк хизмат кўрсатиш кампанияси ҳисобланади.

Америка бозори учун терилган 2,7 минг дона Tesla Model X автомобилидаги носозлик компания томонидан бепул таъмирлаб берилади. Уларда учинчи қатордаги ўриндиқларни қимирлатмайдиган механизмларнинг сифатсиз тайёрлангани маълум бўлди. Бу ҳолат ҳаракат пайтида ўриндиқларнинг йўловчилар билан биргаликда силжишига сабаб бўлишин аниқланди.

Мазкур ўриндиқлар Tesla`нинг ўзи ва четдан ёлланган пудратчи —Futuris Automotive фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган. Tesla етказиб берувчиси маҳсулотдаги камчилик бартараф этилган нусхасини тайёрлади ва автомобилни такомилга етказиш учун барча харажатларни ўз зиммасига олди. Tesla маълумотига кўра, мазкур чақириб олиш компаниянинг молиявий кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатмайди.

Қайд этилишича, Tesla Европада муваффақиятсиз ўтказилган синовлардан сўнг электрокроссоверларни оммавий қайтариб олиш ташаббуси билан чиқди. Бундан аввал эса АҚШда 15 маротаба шу каби синовлар ўтказилган, уларнинг барчаси муваффақиятли якунланган эди. ЕИдаги текширув янада қатъий ўтказилди, дейилади Америка компанияси хабарида.

Tesla аллақачон автомобиль эгаларини Model X`да аниқланган камчиликдан бохабар қилиб, уларни хизмат кўрсатиш марказларига носозликни бартараф этиш учун чақирди. Барча чақириб олинган автомобилларни созлаш учун беш ҳафта вақт сарфланиши режалаштирилган. Model X ўриндиқлари сабабли ҳеч ким жабр кўрмаган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.