“Тесла” 53 мингта Model S ва Model Xни ортга қайтармоқда

“Тесла” 53 мингта Model S ва Model Xни ортга қайтармоқда

Американинг Tesla компанияси бир талай Model S ва Model X автомобилларини қайтариб олишини эълон қилди. Чунки уларнинг қўл тормозида носозлик аниқланган, деб ёзмоқда Reuters.

“Тесла” ҳозир Model S седани ва Model X кроссоверини ишлаб чиқаради. 2016 йилда 7 млрд доллар даромад қилди. 2015 йилда 4 млрд доллар топганди.

Tesla компанияси 2003 йилда ташкил топган, дастлаб, Tesla Motors дея номланган, аммо шу йилнинг бошидан Teslа деб атала бошланди. Компаниянинг бош қароргоҳи Калифорния штатидаги Пало Алто шаҳрида жойлашган. Аввалига “Тесла” электромобиль ишлаб чиқаришга ихтисослашганди, бироқ кейинроқ қуёш батареялари ва бошқа энергия тўпловчи тизимлар ярата бошлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"