Tesla Австралияда улкан аккумулятор қурди

Tesla Австралияда улкан аккумулятор қурди

“Тесла” компанияси Австралияга қурган улкан аккумулятор биз билган энергия сақлагичлардан катта фарқ қилиб, 30 минг хонадонни ток билан таъминлай олади. Литий-ионли аккумулятор яшил қитъанинг Жанубий Австралия штатида бунёд этилган.

Яқин кунларда аккумуляторни охирги синаш ишлари тугайди. Синовдан мақсад у мамлакатнинг энергетик бозорини назорат қилувчи компания талабига жавоб беришини текширишдир.

Қуввати 100 МВт бўлган аккумулятор 1 декабрдан бошлаб штатни энергия билан таъминлай бошлайди. Элон Маск “Твиттер” орқали тез муддатда қурилишни битказган жамоани табриклади.

Tesla Powerpack деб номланган аккумулятор Hornsdale шамол электр станциясидан қувватланади. Ушбу лойиҳа нархи 33 млн долларга тенг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"