“Тесла” автомобилларининг автопилоти такомиллаштирилади

“Тесла” автомобилларининг автопилоти такомиллаштирилади

Tesla Motors компанияси яқин вақт ичида ўз автомобиллари учун мўлжалланган дастурий таъминотнинг янгиланган — 8.0 версиясини тақдим этади. Ундаги энг асосий ўзгаришлар автоном бошқариш тизими билан боғлиқ бўлади, дея хабар бермоқда Electrek нашри ўз манбаларига асосланиб.

Янги дастурий таъминот ёрдамида “Тесла” автомобиллари нафақат аввалгидек мустақил равишда қатордан қаторга ўтиб олиши, балки инсон ёрдамисиз катта йўлдан ташқарига чиқиши ҳам мумкин. Айни вақтда, магистралдан оддий кўчаларга киргандан сўнг, ҳайдовчи барибир бошқарувни ўз қўлига олиши керак бўлади. Бундан ташқари, автопилотнинг тиқилинч ҳаракат шароитида мўлжал олиш функцияси янада такомиллаштирилади, шунингдек, электрокарни эгаллаб турган ҳаракатланиш бўлагида ушлаб туриш бўйича модернизация қилинган тизим билан таъминланади.

Бундан ташқари, фойдаланувчи интерфейси яхшиланади. Атрофдаги ҳаракат ҳақидаги маълумотлар дисплейда “янада тушунарлироқ акс этади”. “Тесла” овозли буйруқларни таниш бўйича модернизация қилинган тизим билан ҳам таъминланади — буйруқларнинг маъноси мультимедиа мажмуаси дисплейда кўрсатиб борилади.

Ва ниҳоят, электрокарлар мукаммаллаштирилган навигаторга эга бўлади. У пуллик йўлларни айланиб ўтиш бўйича вариантларни ўзи таклиф қила олади, шунингдек, батареялардаги қувват захираси ва йўлда Supercharger қувватлантириш станциялари бор-йўқлигидан келиб чиқиб, манзилгача бўлган энг мақбул йўналишни чизиб бера олади.

Ҳозирги вақтда “Тесла” дастурий таъминотининг 8.0 версияси бета-синов ҳолатида бўлиб, кейинги бир неча ҳафта давомида уни тўлиқ юклаб олиш имкони пайдо бўлади.

Аввалроқ АҚШ маъмурияти автопилот режимида кетаётган Tesla Model S билан юз берган автоҳалокат оқибатида инсон ҳалок бўлгани туфайли, Tesla Motors компаниясига нисбатан тергов-суриштирув ҳаракатларини бошлаган эди. Маълум бўлишича, ҳайдовчи унинг олдида қайрилаётган юк машинасининг тиркамаси остига кириб кетган. На ҳайдовчи, на автомобилнинг автоном бошқарув тизими бу вазиятдан чиқиб кетишга улгурган.

Кейинроқ автопилот режимида кетаётган Tesla Model X кроссовери иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани маълм бўлди. Автомобиль ажратувчи тўсиққа бориб урилиб, ағдарилиб кетган, ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳати олган. Полиция баённомасида жабрланувчи автомобиль автопилотда кетаётганини қайд этган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.