Tesla автопилоти орқали дунёга назар соламиз (видео)

Tesla автопилоти орқали дунёга назар соламиз (видео)

Tesla компанияси ҳақиқий вақтда автопилот тизими ишлаши акс этган видеони тарқатди. 3 дақиқа 27 сония давом этувчи видеолавҳа кўп сонли датчик ва камералар орқали ақлли автомобиль атрофни қандай қилиб “кўриши” ҳақида маълумот беради. Экранда уч камера бўлиб, бири марказий иккитаси ён орқа томон манзарасини акс эттиради. Компютер дастури камера тасвирини идентификациялаб объектларнинг эҳтимолий ҳаракат траекториясини ҳисоб-китоб қилади. Бундан ташқари рул, газ ва тормозни ҳам сунъий идрок бошқаради.

“Тесла” тўлақонли автоном машиналарни ишлаб чиқаришини октябр охирида билдирган. Машинага 360 градусга бурила оладиган 8 камера, 12та ултратовушли сенсор ва фронтал радар ўрнатилади. Model S ва X русумларига ҳозирданоқ бу жиҳозлар ўрнатилмоқда.

Янги тизим машиналарни транспортировка қилиш харажатларини камайтиришини айтиб ўтиш лозим.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"