Tesla фураси худди спорткар каби бошқарилувчи бўлади

Tesla фураси худди спорткар каби бошқарилувчи бўлади

InsideEVs нашрининг ёзишича, Элон Маск юк машинаси худди спорткар сингари бошқарилишини айтган. Янги русумнинг айлантириш моменти ва йўл захираси ҳозирги дизелли юк машиналариникидан устун бўлишини Маск маълум қилди. Бундан ташқари, “Тесла” юк машинаси ярим автоном тизимда ҳам ишлайди.

Яқин кунларда “тесла”чилар ўзининг биринчи ҳамёнбоп электромобилини бозорга олиб чиқади. Model 3 35 минг доллардан сотилиши тахмин қилиняпти. Бу “Тесла”нинг ҳозирги машиналаридан қарийб икки баробарга арзон, деганидир.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"