Tesla “Гигафабрика”нинг очилиш санасини маълум қилди

Tesla “Гигафабрика”нинг очилиш санасини маълум қилди

Tesla ва Panasonic қўшма лойиҳасининг расмий тақдимоти 2016 йилнинг 29 июлида Невада штатида ўтказилади.

Батафсил маълумотларни Тесла келтирмади. Тақдимот таклифномасида маросим ўтказиладиган жойга энг яқин аэропорт ва меҳмонхона манзили ёзилган. Шунингдек, теслачилар ҳар бир меҳмон ўзи билан бир шерик олиб келиши мумкинлигини эслатади.

Эслатиб ўтамиз: “Гигафабрика” Tesla ва Panasonic компанияларининг қўшма лойиҳаси бўлиб, қиймати 5 млрд долларга баҳоланади. Янги заводда литий-ионли батареялар ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариш давомида аккумуляторлар нархини 30 фоизга камайтириш мўлжалланган, табиийки бу “Тесла” автомобиллари нархини ҳам пасайтиради. “Гигафабрика” 2017 йилдан бошлаб тўла ишга туширилади.

Шу йилнинг апрелида олинган видеолавҳа “Гигафабрика” қурилиши қуш парвози баландлигидан қандай кўринишини акс эттиради.

 

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"