Tesla илк марта бир йилда 100 000 та машина сотди

Tesla илк марта бир йилда 100 000 та машина сотди

Tesla компанияси тўртинчи чорак ва 2017 йил учун ўз фаолияти ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди, деб хабар беради Daryo.uz.

Ҳисоботда автомобиль ишлаб чиқарувчи компания 2017 йилнинг 12 ойида ўз мижозларига 100 000 та автомобиль етказиб бергани қайд этилган. Хусусан, ўтган йилда компания харидорларга  101 312 та Model S ва Model X электромобилларини етказиб берган. Бу эса 2016 йилги кўрсаткичга нисбатан 33 фоизга кўпроқ деганидир. Бироқ ҳисоботда 2017 йилнинг тўртинчи чорагида 1 550 та сотилган Model 3 автомобилига урғу берилмаган.

Tesla вакилларининг қайд этишича, ўтган йилнинг тўртинчи чорагида 2 520 та Model S ва Model X, шунингдек Model 3’нинг 860 нусхаси мижозларга йўналтирилган. Аммо улар ҳали ўз эгаларига етиб бормагани учун ҳисоботга киритилмаган. Мазкур автомобиллар 2018 йилнинг биринчи чорагида сотилган автомобиллар сифатида қайд этилади.

Мавзу:

#Tesla

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.