Tesla ихчам кроссовер ишлаб чиқаради

Tesla ихчам кроссовер ишлаб чиқаради

Tesla Model 3 тақдимотидан сўнг бир ҳафта ичида олдиндан берилган буюртмалардан 325 млн доллар йиғди. Бу компания раҳбари Элон Маскни авторусумлар сафини кенгайтириш ҳақида ўйлашга ундади.

Тесланинг навбатдаги янгилиги Model Y бўлиши кутиляпти. Бу русум купесимон қиёфадаги электрокроссовер бўлади. Model Xдан бир поғона қуйидан жой олади. Тесла электрокроссоверларининг кичиги Model 3 платформасида ясалади. Model 3га кўрсаткичлари ҳам ўхшаб кетади: соатига юз км тезликка эришиши учун 4 сония зарур, тўла заряди билан 350 км йўл босади.

Авторусум номидаги “Y” ҳарфи Model X оиласига мансублиги аломатидир. Бироқ унинг нархи хусусида ҳеч қандай маълумот йўқ. Агар Model 3 баҳоси 35 минг доллардан бошланишига қараб чамаласак, Model Y нархи 40 минг доллар атрофидалигини тахмин қилса бўлади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"