Tesla компаниясига Apple мутахассиси ишга ўтди

Tesla компаниясига Apple мутахассиси ишга ўтди

Apple компаниясининг энг тажрибали мутахассисларидан бири Крис Лэттнер эндиликда Tesla Motors компаниясида ишлайди. У янги автопилот тизими яратилишига бош-қош бўлади. Бу ҳақда “Тесла” сайти ёзмоқда.

Лэттнер “Тишланган олма” компаниясида 11 йил ишлаган, Swift дастурлаш тили тузилишига катта ҳисса қўшган. Юқори малакали мутахассис сифатида танилган. “Тесла”чилар Крис ёрдами билан батамом мустақил ҳаракатланувчи бекаму кўст автомобиль яратишларига ишонади.

Ўтган йили АҚШда “Тесла” автомобиллари бир қанча ЙТҲларга сабаб бўлди. Май ойида Флорида штатида куннинг чароғон вақтида автопилотли Tesla Model S авария содир этиб, ҳайдовчи ҳалок бўлди. Tesla Motors кун жуда ёруғлиги учун йўлдаги оқ трейлерни датчиклар кўрмагани билан ҳодисани изоҳлади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"