Tesla: машинангизни уйингизда зарядлаб берамиз

Tesla: машинангизни уйингизда зарядлаб берамиз

Tesla компанияси мижозлари учун яна бир қулайликка қўл урди. Компания хонадонларга зарядлаш станциялари ўрнатиб бермоқда, деб ёзади Autocar нашри. Бу хизмат, даставвал, АҚШдаги электромобилчилар учун кўрсатилса, кейинроқ бошқа мамлакатларга ҳам тарқалади.

Бу қулайликни истаган мижоз минг долларнинг баҳридан ўтиши лозим бўлади. Персонал розетка учун 240 волтли электр тармоғи бўлиши кифоя. Ундан тўйинтирилган электромобиль 40 км йўл юра олади.

Эслатиб ўтамиз: “Тесла” Supercharger зарядлаш тармоғини бир неча йилдан бери ривожлантириб келмоқда. Ҳозир дунёда “Тесла”га қарашли 4,5 мингдан ортиқ қувватлаш станциялари бор.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"