Tesla Model 3 биринчи суратлари фейсбукда

Tesla Model 3  биринчи суратлари фейсбукда

31 мартда Тесла компанияси учинчи русумини тақдим этмоқчи.

Model 3 дизайни эл кўзига ҳавола этилмади, аммо компания Facebook саҳифасида шарпасимон тасвирини эълон қилди.

Баъзи маълумотларга қараганда русум асосида янги платформа ётади. Учинчи русумнинг техник тавсифи келтирилмади, аммо илгари ОАВ берган хабарга кўра, тўла заряд билан 320 км йўл босиши маълум. АҚШликлар учун тахминий баҳоси 35 минг доллар атрофида бўлади. Таққослаш учун: Tesla Model S нархи 57,5 минг доллар.

Ўтган йилнинг сентябрида Тесла иккинчи русуми бўлмиш Model X кроссоверини намойиш этганди.

 

Tesla Motors тарихи

2003

Tesla Motorsга асос солинди.

2004

PayPal асосчиларидан бири Элон Маск лойиҳага 7,5 млн доллар сармоя киритди ва раҳбарга айланди.

  1. 19 июль

Компаниянинг илк русуми — Tesla Roadster тақдим этилди.

  1. 1 март

Roadster серияли ишлаб чиқарила бошланди.

  1. 26 март

Tesla Model S намойиш этилди.

  1. 1 август

Tesla Roadster буюртмаларини қабул қилиш тўхтатилди.

  1. 9 февраль

Tesla Model X прототипи кўрсатилди.

  1. 22 июнь

Tesla Model S харидорга етиб борди.

2013

The Wall Street Journal Тесла фирмасини энг омадли акционерлик компанияси деб баҳолади.

  1. 1 март

Tesla акциялари нархи шиддат билан ошди. 2013 йил — 30 доллар, бир йил ўтиб — 250 доллар.

  1. 1 июль

Ҳамёнбоп Model 3 ишлаб чиқарилиши эълон қилинди.

  1. 31 июль

Tesla ва Panasonic дунёдаги энг катта аккумулятор заводини қуришга киришди.

  1. 1 октябр

Tesla Model S янги такомиллашган версияси намойиш қилинди.

  1. 30 апрель

Tesla хонадон учун 7 ва 10 кВт⋅соатли  Powerwall аккумуляторларини тақдим этди.

  1. 7 август

Tesla электромобилга ўзи уланиб зарядлаётган илонсимон қурилма видеосини намойиш қилди.

  1. 26 сентябрь

Tesla Голландияда завод очди.

  1. 30 сентябрь

Tesla Model X намойиш этилди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"