Tesla Model 3нинг асбоблар панели бўлмайди

Tesla Model 3нинг асбоблар панели бўлмайди

Тесла раҳбари “ҳайдовчининг электромобилда асбоблар панели борми-йўқми — сира иши бўлмаслиги”ни баён қилди.

Motor.ru нашри Элон Маскнинг “Твиттер”даги ёзишмаларига диққат қаратди. Nick G номли аъзо компания раҳбарига янги русумга спидометр ўрнатиш илтимоси билан мурожаат қилди. Маск унга “Йўқ” дея жавоб берди. У, шунингдек, серияли Model 3дан асбоблар панелигина эмас проекцион дисплей ҳам йўқолишини ёзди.

Эслатиб ўтамиз: Tesla Model 3нинг дебюти 2016 йилнинг мартида бўлиб ўтган. Унинг нархи 35 минг доллар бўлиб, бренднинг арзонроқ машинаси шу бўлади. Компания машинанинг заряди 350 км босиб ўтишга етишини билдирди. Юз км/соат тезликка эса олти сонияда эришади. Ҳозир “Тесла” заводида электромобиль синов тариқасида йиғилмоқда. Тўлақонли ишлаб чиқариш ёзнинг ўртасидан бошланади. Мижозларга эса 2018 йилдан бошлаб етиб боради.

Мавзу:

#Tesla Model 3

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"