Tesla: Model S P100D электрокари дунёдаги энг тезкор автомобиль

Tesla: Model S P100D электрокари дунёдаги энг тезкор автомобиль

Кеча Tesla компанияси Model S P100D русумидаги ўзининг янги электромобилини намойиш қилди.

Компания раҳбари Элон Маскнинг айтишича, модель 2,5 секундда 100 км/ст тезликка эриша олади. Албатта, Model S 100D дунёдаги энг тез ҳаракатланадиган автомобиль эмас, аммо уни мана шундай автомобиллар сирасига киритса бўлади.

Тезлик бўйича янги электрокар ўз сегментида Ferrari LaFerrari ва Porsche 918 Spyder моделларидан ортда қолади, холос.

Модель номидаги 100 рақами унга 100 кВт/соат қувватга эга батарея ўрнатилганига ишора. Электрокарда автомобилни юқори тезликда ҳаракатлантирадиган режим ҳам бўлиб, у электр моторни максимал даражада ишлатади.

Энди батареяга қайтсак. Tesla яқин орада 100 кВт/соат қувватга эга батареялар билан таъминланган автомобилларни яратиши тўғрисида хабар берган эдик. Шундай қувватга эга батарея биринчи марта Model S 100D электрокарига ўрнатилди. Энди автомобиль тўлиқ заряд ҳолатида 516 км масофа босиши таъминланди. Албатта, бу кичик кўрсаткич эмас.

Компания илк босқичда Model S 100D электрокарини ҳафтасига 200 дона ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Ҳозирча Tesla ушбу моделнинг нархини эълон қилмаган. Аммо тезлаткич режимга эга P90D моделининг нархи 120, 000 АҚШ долларига яқин қилиб белгиланган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.