Tesla Model X серияли кроссоверлар орасида энг тезкори деб топилди

Tesla Model X серияли кроссоверлар орасида энг тезкори деб топилди

Tesla Model X 100 км/соат тезликка 3,2 сонияда эришади. Шундай қилиб Тесла русуми ўз сегментидаги Lamborghini Gallardo автомобилидан ўзиб кетди. Электромобилнинг аэродинамик кузови, ўта паст қаршилик кўрсаткичи (0,24) ва 772 от кучига эга двигатели нимага қодирлигини намойиш қилди.

Tesla Model X ўтган йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб ялпи (серияли) ишлаб чиқара бошланган. Унинг нишона нусхаси эса 2012 йили тақдим этилганди.

Ҳозирги кунда Model Xнинг уч версияси ялпи ишлаб чиқарилаётибди: 70D, 90D ва энг сараси P90D. Электромобилнинг асос версияси нархи 140 минг доллар. Бундан ташқари Tesla компанияси Roadster спорт автомобили ва олиймақом Model S седанини ҳам ишлаб чиқармоқда.

Аввалроқ, Тесла 2017 йилда ишлаб чиқариш бошланадиган Model 3 русумини тақдим этганди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"