“Тесла”нинг асосий танқидчиси 2019 йилгача компания инқирозга учрашини башорат қилди

“Тесла”нинг асосий танқидчиси 2019 йилгача компания инқирозга учрашини башорат қилди

General Motors, Ford ва BMW компанияларининг собиқ бош менежери Лутзнинг айтишича, “Тесла” компаниясининг ишида ҳеч қандай сир-асрор йўқ.

Турли автогигантларда нуфузли лавозимларда ишлаган тажрибали менежер Роберт Лутз Tesla компаниясини кўп танқид қилади. Унинг фикрича, Tesla 2019 йилгача аранг жон сақлай олади. CNBC телеканалидаги суҳбатда Лутз электромобилсозлик компаниясини “йўқотилган корхона” деб атади.

“Teslaда ҳеч қандай сир-асрор йўқ. Улар ҳамма каби ўша-ўша литий-ионли батареялардан фойдаланмоқда. Компания автомобиль бозоридаги бошқа ўйинчилар кўчириши мумкин бўлган бирор ишга қўл ургани йўқ. Ишнинг шу кетиши бўлса, 2019 йилгача етиб бормайди”, деди Роберт Лутз

Лутз компаниянинг молиявий аҳволига ҳам эътиборини қаратди. Унинг фикрича, яқин-орада “тесла”чилар кун кўриши учун қўшимча пул зарур бўлади.

Teslaнинг молиявий аҳволи, дарҳақиқат, ҳавас қилгулик эмас. Компания ўтган чоракда 619 млн доллар зиён кўрди. Бу рекорд сондир. Чунки ушбу чоракда режалаштирилган 1,5 минг электромобиль ўрнига 260та машина ишлаб чиқарди холос.

Лутз “Тесла” компаниясига қаратилган танқидлари билан танилган. У кунлардан бир куни Маскни автомобилсозликнинг отаси Генри Форд билан солиштирди. “Форднинг ютуғи шунда эдики, - дейди Лутз, - у меҳнати ва темирни сотган, Маск каби ҳавофурушлик қилмаган”.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"