Tesla рекорд миқдорда зарар кўрди, Илон Маск инвесторлар олдида узр сўради

Tesla рекорд миқдорда зарар кўрди, Илон Маск инвесторлар олдида узр сўради

Электромобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси 2018 йилнинг иккинчи чорагида рекорд даражада зарар кўрганини маълум қилди. Зaрaр миқдори 717,5 миллион долларни ташкил этди, деб хабар беради Daryo.uz.

Зaрaр миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробарга ортган.

Аммо Tesla асосчиси Илон Маск инвесторлар билан конференция чоғида компания келгуси чоракдаёқ фойда кўришини маълум қилди. Маск сўзларига кўра Tesla Model 3 деб номланган электромобилларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, катта фойда кўришни режа қилган.

Маск, шунингдек, инвесторлардан май ойи бошларидаги ўтган чораклик ҳисоботлари бўйича берилган саволларга жавоб беришдан бош тортгани учун узр ҳам сўради. Илон саволларга жавоб бермаганлигини қаттиқ меҳнатдан чарчагани билан боғлади.

Маскнинг инвесторлар олдида чиқишидан сўнг биржадан ташқари савдоларда Tesla акциялари нархи 9% ортди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#Tesla

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.