“Тесла” родстери янги опцияси ёрдамида осмонга кўтариладими?

“Тесла” родстери янги опцияси ёрдамида осмонга кўтариладими?

Tesla Roadster янги опционал пакет - SpaceX билан таъминланмоқда. Аммо бу пакетнинг функцияси айтилгани йўқ. Тахминимизча, гап родстернинг динамик кўрсаткичини кучайтириш устида кетмоқда.

SpaceX бу “Тесла”нинг эгаси Элон Маскнинг яна бир компанияси саналади. Космик компания ёрдами билан шу йилнинг бошида Маск ўз родстерини самога учирди. “Тесла Родстер”га ракета технологиялари жойлаштириши ҳақида Элон Маск олдин ҳам сўз очган ва родстер “қисқа масофага учиши” мумкинлигини истисно қилмаган эди.

Эслатиб ўтамиз: Tesla Roadster уч электромотор билан жиҳозланади. 96 км/соат тезликка эришишига 2 сония ҳам талаб этилмайди. Тўла заряди минг км йўл босишига имкон беради. Унинг нархи АҚШда 200 минг доллар туради.

Мавзу:

#родстер

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"