Tesla шоурумларининг дизайни буткул ўзгаради
Tesla Model 3 компания тарихидаги энг муҳим ва йирик автомобиль бўлиши кутилмоқда. Шу сабабли мазкур модел тақдимоти арафасида Tesla ўз шоурумларига бутунлай янги қиёфа бағишламоқчи. Компаниянинг шимолий Америка қитъасидаги фаолиятига жавоб берадиган расмийлардан бирининг айтишича, электромобиллар ишлаб чиқарувчи гигант, харидорларга моделлар ҳақида кенг тасаввур ва тўлиқ маълумот бериш мақсадида шоурумлар дизайнини қайта яратади.
Tesla АҚШнинг бевосита автомобиль сотуви чекланган штатларида янги дилерлар билан муҳокамалар ўтказиб, тест-драйвлар учун махсус галереяларни барпо қилди.
Компаниянинг Model 3 электромобили 2017 йилда тақдим этилиши кутилмоқда.