Tesla соатига 480 минг доллар маблағни «ёқиб юбормоқда»

Tesla соатига 480 минг доллар маблағни «ёқиб юбормоқда»

Американинг Tesla компанияси сўнгги 12 ой ичида дақиқасига 8 минг доллар пулни «ёқиб юбормоқда». Bloomberg нашрининг таъкидлашича, агарда ушбу тенденция давом этадиган бўлса, компания кейинги йилнинг 6 августига қадар барча захираларини сарфлаб бўлади, деб хабар берди Daryo.uz.

Фақатгина Model 3 электрокарини ишлаб чиқариш учун компания ҳар бир чоракда 1 миллиард доллар сарфлашига тўғри келмоқда. Шунга қарамай Tesla 2018 йилнинг март ойига қадар ҳафтасига 5 мингта автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эришишда маблағлари етишига ишонмоқда. Шундан сўнг компания «операцион фаолиятдан сезиларли пул оқимини ташкил этиш»ни режалаштирган.

Bloomberg Intelligence’нинг катта таҳлилчиси Кевин Тинаннинг фикрича, Tesla’га «сузишни давом эттириши» учун кейинги йилнинг ўрталарига қўшимча 2 миллиард доллар маблағ керак бўлади. Шу сабабли компания Semi электрошатакчиси ёки икки эшикли янги авлод Roadster’ини сотиб олишни истаганлардан депозитларни қабул қилмоқда.

Semi учун депозит тўлов 20 000 долларни, Founders Series’нинг тўлиқ тўлови эса 200 000 долларни ташкил этади. Roadster учун эса тегишли равишда 50 ҳамда 250 000 доллар тўланади.

Ноябрь ойида Tesla 2017 йилнинг учинчи чораги бўйича молиявий ҳисоботини тақдим этганди. Жорий йилнинг июнь—сентябрь ойига кўра, компания 671,16 миллион доллар, сўнгги тўққиз ой ичида эса 1,28 миллиард доллар йўқотган. Бироқ даромад 23 фоизга ортиб, 2,98 миллиард долларни ташкил этган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#Tesla

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.