Tesla “Твиттер”чиларнинг маслаҳатига амал қилади

Tesla “Твиттер”чиларнинг маслаҳатига амал қилади

Twitter фойдаланувчиларидан бири Маскка машинадан тушишда ўриндиқ ва рул колонкаси автоматик равишда сурилиши функциясини қўшиш ҳақида савол берди. Бу премиал автомобилларда жорий этилган енгиллик бўлиб, машинадан қулай ҳолатда тушишни таъминлайди.

Элон Маск унинг твитига жавоб берар экан, бу ғояни эътироф қилди ҳамда мазкур функцияни келгуси дастурий таъминотга қўшишга ваъда берди.

“Твиттер”чиларнинг яна бири ўриндиқ ҳар бир ҳайдовчи учун алоҳида созланиши таклифини берди. Бу таклифни ҳам Элон Маск маъқуллади ҳамда бўлажак машиналарнинг эшиги тутқичига ҳайдовчи қўлини теккизиши билан мижозбоп созланиши мумкинлигини билдирди.

Бироқ юқорида тилга олинган қулайликлар қачон жорий этилиши ноаниқ.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#салон

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"