Tesla Хитойда электромобиль ишлаб чиқариш ҳақида келишиб олди

Tesla Хитойда электромобиль ишлаб чиқариш ҳақида келишиб олди

Tesla компанияси Шанхайда электромобиллар ишлаб чиқариш ҳақида дастлабки битим тузди, деб ёзади Daryo.uz.

Битим тузилгани ҳақида расман эълон қилингунига қадар исмларини яширишни истаган манбаларга кўра, келишувга 22 июнь, пайшанба куни Шанхайда эришилган.

Tesla бош қароргоҳида ва Шанхай мэриясида ушбу битим ҳақида изоҳ беришмади.

Bloomberg таъкидлашича, Хитойда ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши электромобиллар таннархини пасайтириш, шунингдек, Хитойда транспорт воситалари импортига амал қилувчи қиммат солиқлардан қочиш ва шу тариқа, маҳаллий бозорда Tesla моделлари рақобатбардошлилигини ошириш имконини беради.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.