Tesla Хитойда заводини қурмоқчи

Tesla Хитойда заводини қурмоқчи

Американинг Tesla компанияси Шанхайда ўз корхонасини қурмоқчи, деб ёзмоқда The Wall Street Journal. Манбада ёзилишича, компания вакиллари маҳаллий ҳукумат билан келишишга ҳам улгурган. Улар бу ҳақда расман эълон қилиш арафасида турибди.

Саноат объекти тўлалигича “Тесла”га қарашли бўлади.

“Тесла”, ҳозирча, бу маълумотни тасдиқлагани йўқ. аммо илгарироқ Хитойда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадини ўртоқлашган эди.

Агар “Тесла” Хитойда ўз корхонасини қурса, ишлаб чиқаришдаги тўхталишлар  барҳам топади ва Хитойда ўз ўрнини мустаҳкамлайди.

Tesla ҳозирга қадар Model S седани ва Model X кроссоверини чиқаришда давом этмоқда. Охирги ойларда Model 3 седанини чекланган миқдорда ишлаб чиқарди. 2016 йилда компаниянинг даромади 7 млрд долларни ташкил этди. 2015 йилда бу сон 4 млрд доллардан сал ошганди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"