Tesla Европа, Ҳиндистон ва Хитойда “Гигафабрика” қуради

Tesla Европа, Ҳиндистон ва Хитойда “Гигафабрика” қуради

Tesla Motors раҳбари Элон Маск BBC радиоси орқали янгича фабрикаларни кўпайтиришини айтиб ўтди.

“Шак-шубҳасиз, узоқ келажакда Гигафабрикалардан бирини Европага, бирини Хитойга, эҳтимол, яна бирини Ҳиндистонга қуриш аҳамиятлидир. Маҳсулотга талаб юқори, аммо етказиб бериш қимматга тушадиган жойларда чиқимларни оптималлаштириш керак. Энг тўғри йўли ўша қитъанинг ўзида Гигафабрика бино этишдир”, деди Тесла асосчиси ва раҳбари.

Эслатиб ўтамиз: Ҳозирги кунда Tesla фақат Невада штатида “Гигафабрика” қуряпти. 5 млрд долларга баҳоланган лойиҳа ташаббускори Tesla ва Panasonic компанияларидир. Заводда электромобиллар учун аккумулятор ишлаб чиқарилади. Маҳсулот нархи 30 фоизгача арзонлашади. Бу эса Тесла электромобиллари нархини туширишга хизмат қилади.

“Гигафабрика” келаси йилдан тўла қувват билан иш бошлайди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"