Tesla юк машинасининг суратлари унинг расмий тақдимотига уч ҳафта қолганда пайдо

Tesla юк машинасининг суратлари унинг расмий тақдимотига уч ҳафта қолганда пайдо

Reddit фойдаланувчиси Tesla’нинг юк машинаси бўлиши мумкин бўлган автомобиль суратини тармоққа жойлади. Суратдаги машина бошқа юк машинасининг тиркамаси устида турибди, деб ёзмоқда Daryo.uz.

Муаллиф кейинчалик постини ўчирган, бироқ сурат Reddit’га яна қайтадан жойланган.

Фойдаланувчилар кадрга тушиб қолган юк машинасининг тумшуқ қисмига ўхшаш қисмга ҳам эътибор қаратди.

Tesla ўз юк автомобилини 26 октябрда тақдим этишга шайланмоқда. Компаниянинг бошқа автомобиллари каби юк машинаси ҳам электродвигателда ҳаракатланади.

Tesla’нинг расмий вакили пайдо бўлган суратга изоҳ беришдан бош тортиб, «Tesla’нинг сиёсати ҳеч қачон спекуляцияга изоҳ бермасликда ифодаланади», деган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#Tesla

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.