Teslaдан ўзиб кетиш учун Audi миллиардлаб евро сарфламоқчи

Teslaдан ўзиб кетиш учун Audi миллиардлаб евро сарфламоқчи

Дизельгейт машмашасидан сўнг Audi электромобилларни ривожлантиришга бел боғлади. 2025 йилга бориб электромобиллар умумий савдонинг тўртдан бирини ташкил этишига эришиш компания режасида бор. Бу ҳақда Reuters хабар беряпти.

Немис автомобилсозлари “дизельгейт” воқеасидан сўнг электромобиль, рақамли хизмат кўрсатиш ва ҳайдовчисиз бошқарув билан боғлиқ илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишларига ўз бюджетининг учдан бирини сарфламоқчи. Ҳаттоки, ички ёнув двигателига оид дастурлар маблағини қисқартириши мумкин.

Audi 2018 йилдан бошлаб йилига биттадан электромобиль ёки гибрид чиқармоқчи. Янги бўғимнинг биринчи русуми Q6 e-tron кроссовери бўлади.

Бироқ айрим экспертлар электромобилга сармоя ётқизишда немис концерни кеч қолганини айтишяпти.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"