Тезюрар трассаларда ҳайдовчисиз автомобиллар учун алоҳида полоса ажратиш таклиф қилинди

Тезюрар трассаларда ҳайдовчисиз автомобиллар учун алоҳида полоса ажратиш таклиф қилинди

Калифорния университети олимлари ҳозир машина қатнаётган йўлларда автоном машиналар учун алоҳида полоса ажратиш таклифини берди, деб ёзмоқда Inverse. Hyperlane деб номланувчи лойиҳани амалга ошириш учун йўлнинг 1 милясига (1,6 км) 12 млн доллардан сарфланади.

Ҳайдовчисиз автомобиллар оқимини махсус компютер тизими бошқаради. Автомобиллар махсус полосага ўтиши биланоқ унга автоматик равишда уланади. Бу йўл автомобилларни 5G тезкор интернети воситасида ўзаро боғлайди ҳам.

Экспертларнинг фикрича, йўл ҳаракати қатнашчилари ҳамда машиналар оқими ва тезлигини таҳлил қилувчи бош компютерни боғловчи бундай робита йўлда тез ҳаракатланиш ва автоҳалокатларга чап бериш имконини яратади.

Бу полосада ҳаракатланиш пулли бўлиши мумкин.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"